Златан "Милан"нинг сўзини икки қилиб, Италияга қайтишдан бош тортмоқда
Хабарингиз бор “Милан” бундан бир неча кун олдин хорижда бўлиб турган легионерларига 23 апрелгача Италияга қайтишни буюрган эди.
Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, “россонерилар”нинг швециялик форварди Златан Ибрагимович А Серияда мавсум давом эттирилиш санаси аниқ бўлгандагина Италияга қайтишини маълум қилган.
38 ёшли Златан айни дамда Швецияда бўлиб турибди ва у ерда ўзига тегишли бўлган "Хаммарбю" клуби билан бирга машғулотлар олиб бормоқда.
Айтиш керакки, 4 майдан бошлаб, Италия клублари машғулотларни бошлашлари мумкин. Чемпионат ўйинлари эса май ойи охирида давом эттирилади.
Айни дамда Ибрагимовичдан ташқари, Рафаэл Леау, Хакан Чалханоглу, Симон Кьер, Асмир Бегович ва Лукас Пакета ҳам ўз юртларида бўлиб турибди.
Фикрлар