Златан "Олтин тўп" ҳақида: "Бу соврин ҳар доим "жаноб яхши бола"га топширилади

"Милан" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович "Олтин тўп" совринини танқид қилди. 

"Бу мукофотлар сиёсийлаштирилган. Улар ғолиб сифатида одобли йигитни кўришни исташади. Агар сиз ҳақиқатни гапирсангиз, ушбу совринни ололмайсиз. "Жаноб яхши бола"нинг имкониятлари бу борада юқорироқ. 

Мен учун "Олтин тўп" ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Бу соврин мени яхши қилиб қўймайди ёки бунинг акси", - деди 40 ёшли швециялик футболчи "Bild" нашрига берган интервьюсида.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!