"Зомин" келаси мавсум Про-лигада иштирок эта олмаслиги мумкин

Про-лига иштирокчиси “Зомин” молиявий қийинчиликларга дуч келгани сир эмас. Бу эса табиийки клубнинг U-19 жамоасига ҳам таъсир кўрсатган. Жумладан, U-19 чемпионатининг 15-турида жамоа Хоразмга келмагани оқибатида техник мағлубиятга лойиқ кўрилган. 

7 сентябрь куни “Зомин U-19” ўз майдонида “Турон” ёшларини қабул қилади. Мазкур беллашув ва умуман кейинги турлардаги яна бирор беллашувнинг “Зомин” клуби туфайли ўтказилмаслиги жамоанинг мусобақадан четлаштирилишига олиб келади. Бу эса лицензиялаш талабларининг тўғридан-тўғри бузилиши ҳисобланади. 

Аввалроқ “Арал самали” футбол клуби U-19 жамоасининг мусобақадаги иштирокини таъминлай олмаганди. Мазкур ҳолатлар клубларнинг 2023 йилги мавсумда ҳам Про лигада иштирок этишига йўл бермайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!