Зўр футбочиларни қаердан топамиз?

“Манчестер Юнайтед” қишки трансферлар мавсумида фаолроқ ҳаракат қилишни режалаштирмоқда.

Аслида манчестерликлар ёзги трансферлар учун 215 миллион фунт сарфлади ва бу мўлжалдан ўтиб кетди.

Шунинг учун клуб раҳбарияти қишки харидлар учун 75 миллион фунт ажратадиган бўлди. Эрик тен Хаг янги ўйинчиларни йил охирида Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатида ўзини кўрсата олган иштирокчилар орасидан танлайди.

Бундан ташқари, нидерландиялик мутахассис жамоага “Барселона” плеймейкери Френки де Йонгни олиб келиш фикридан қайтгани йўқ. Ёзда бу трансфер ўхшамай қолган эди. Чунки футболчининг ўзи Каталонияда қолишни маъқул топган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!