Зўрдан зўр чиқса ёхуд Месси, Неймар, Роналду қани?

Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) Европанинг энг кучли бешта чемпионати – Франция, Англия, Германия, Италия ва Испания жамоаларида тўп сураётган энг қиммат 100 нафар футболчининг янги рўйхатини эълон қилди.

Коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга таъсири туфайли футболчиларнинг нархлари тушиб кетди. Энг қизиғи, Неймар, Лионель Месси ва Криштиану Роналду каби футболчилар кучли ўнликка киролмади.

Тадқиқот маркази ҳисоб-китобларига кўра, сайёрамизнинг бугунги кундаги энг қиммат футболчиси мавқеини ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе эгаллаб турибди. Гарчи унинг нархи 6 миллион еврога пасайгани аниқланган бўлса-да, етакчиликни ўзида сақлаб қолди.

21_mbappe-fa5a21b7

“Манчестер Сити” вакили Раҳим Стерлинг ўз фаолияти давомида илк маротаба дунёнинг энг қиммат икки футболчисидан бири бўлди.

xw_1661914

Европа грандлари эътиборида турган “Боруссия” етакчиси Жейдон Санчо ҳам ёш бўлишига қарамай, энг қиммат чарм тўп усталари рейтингида учинчи ўринга кўтарилди.  

1590187535_sancho

Янги рейтингда энг юқори поғонада жой олган 10 та футболчи билан танишинг:

  1. Килиан Мбаппе, ПСЖ (259,2 млн евро).
  2. Рахим Стерлинг, “Манчестер Сити” (194).
  3. Жейдон Санчо, “Боруссия” Д (179).
  4. Трент Александер-Арнольд, “Ливерпуль” (172).
  5. Маркус Рэшфорд, “Манчестер Юнайтед” (152).
  6. Муҳаммад Салоҳ, “Ливерпуль” (144).
  7. Садио Мане, “Ливерпуль” (139).
  8. Антуан Гризманн, “Атлетико”(136).
  9. Альфонсо Дэвис, “Бавария” (133).
  10. Ҳарри Кейн, “Тоттенхэм” (118).

Янги рейтингда “Барселона” сардори Лионель Месси 22-поғонада қайд этилган ва унинг бугунги кундаги нархи 100,1 миллион еврони ташкил қилмоқда. Унинг азалий рақобатчиси Криштиану Роналду 70-қатордан ўрин олган. 35 ёшли тўпурарнинг трансфер нархи 62,8 миллион еврога тенг. Неймар эса 82,7 миллион евро миқдоридаги сумма билан тўртинчи ўнталикнинг ўрталаридан жой олган.

25075735.094266.528

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)