Зўрини оламиз! Манчестерликлар уч нафар марказий ҳимоячини кўриб чиқяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Юқори ўринлар учун курашишга тайёргарлик кўраётган “Манчестер Юнайтед”  клуби раҳбарияти марказий ҳимоя чизиғини кучайтиришнинг учта вариантини кўриб чиқмоқда.

“Юнайтед”нинг ёзги трансфер ойнаси якунлангунига қадар асосий мақсади — Люк Шоу билан рақобат қила оладиган чап қанот ҳимоячисини жамоага олиб келишдан иборат.

Бироқ манчестерликлар марказий ҳимоячи сотиб олиш вариантига ҳам очиқ. Talksport нашри маълум қилишича, клуб мутасаддиларига “Челси”даги жойини йўқотган ҳимоячиси Тосин Адарабиойо таклиф қилинган.

Шу билан бирга, “Юнайтед” Адарабиойонинг жамоадоши Жош Ачимпонгга ҳам қизиқмоқда. Бироқ “Челси”да у сотилмайдинган футболчи ҳисобланади.

Манчестерликларнинг учинчи варианти “Саутгемптон” футболчиси Тейлор Харвуд-Беллис ҳисобланади. Рой Киннинг куёви бўлган ушбу ҳимоячини яқинда “Астон Вилла” сотиб олишга ҳаракат қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!