​Эрик тен Хаг ишонган ўйинчи бошқа грандга ўтмоқчи

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиришга яқин турибди.

Sky Sports нашрининг маълум қилишича, “Наполи” 27 ёшли ўйинчини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Манчестерликлар шотландиялик футболчи ижарага берилмаслигини, уни олмоқчи бўлган клуб камида 30 миллион евро тўлашини таъкидламоқда.

Таъкидлаш жоизки, Скотт Мактоминея бош мураббий Эрик тен Хагнинг ишонган ўйинчиларидан ҳисобланади. У ўтган мавсумда жамоаси учун бир неча муҳим голларни урган эди.

Шотландиялик футболчи Манчестерга келганидан бери жами 253 та учрашувда иштирок этиб, 29 та гол ва 8 та ассист муаллифи бўлди. Голларининг учтан бирини айнан Эрик тен Хаг қўл остида ўтган мавсумда киритди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!