
Yoshlar Rio-2016 chempionlarini ortda qoldirishmoqda
22-25 июнь кунлари Тунисда паралимпиянинг енгил атлетика спорт тури бўйича Халқаро Гран-при турнири бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 20та давлатдан 180 нафар спортчи иштирок этиб, улар орасида Ўзбекистон паралимпия термасининг 9 нафар аъзоси ҳам совринли ўринлар учун куч синашди.
Ҳамюртларимиз ушбу нуфузли турнирда битта олтин, олтита кумуш ва учта бронза, жами ўнта медални қўлга киритишди.
Муваффақиятга эришган спортчиларимиз билан танишинг:
Дониёр Аҳмедов 200 м. югуриш 00:22.75 -олтин
100 м. югуриш 00:11.38 -кумуш
400 м. югуриш 00:53.71 –бронза
Мэрон Сахатов Узунликка сакраш 5.58м. - кумуш
Миржалол Қурбонов 100 м. югуриш 00:12.79 - кумуш
Маъруфжон Муродуллаев
400 м. югуриш 00:52.02 – кумуш
800 м. югуриш 02:02.89 – бронза
1500 м. югуриш 04:26.74 – бронза
Яна бир ҳамюртимиз Элбек Султонов собқон улоқтиришда (36.42м.) кумуш медални қўлга киритган бўлса, ядро отишда Рио-2016 паралимпия ўйинлари ғолиби эронлик Саман Пакбаздан устидан ғалаба қозонди.
Fikrlar