Алонсо яна бир футболчидан воз кечди
Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа футболчиси Тосин Адарабиойога умид боғламайдиган бўлди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, Адарабиойо жорий ёзда “Челси”ни тарк этишга тайёр. Сўнгги кунларда футболчи Италия А Серияси вакилларидан иккита таклиф олди, аммо юқори маош муаммо бўлиб турибди.
У Лондонда йилига олти миллион евро маош олади, бу эса Италия клублари учун жуда катта сумма.
Ўтган мавсумда 28 ёшли Адарабиойо барча мусобақаларни ҳисобга олганда 29 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди.
Ҳимоячининг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt экспертлари футболчини 16 миллион еврога баҳоламоқда.

Fikrlar