Amorim “Milan”ga Angliyadagi superhimoyachini olib keladi

  • 04.07.2026 17:38
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Futbol
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Италиянинг “Милан” клуби янги бош мураббийи Рубен Аморим жамоа ҳимоя чизиғини қайта қуриш учун трансфер режасини тузмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.

Португалиялик мутахассис ёзги трансфер ойнасида “Ливерпуль” сардори Виржил ван Дейкни ўзининг асосий трансфер орзуси, деб ҳисобламоқда.

Бироқ бу трансферни амалга ошириш осон бўлмайди. Асосий тўсиқлардан бири — 34 ёшли нидерландиялик ҳимоячининг ҳафтасига 400 минг фунт стерлинг (тахминан 465 минг евро) миқдоридаги маошидир.

Бундан ташқари, “Ливерпуль” ҳам ўз етакчисини қўйиб юборишни истамайди. Айниқса, клуб аввалроқ Иброҳим Конатени бепул равишда “Реал”га қўйиб юборгани ҳам қолган трансферларга таъсир қилади.

Шу билан бирга, ван Дейкнинг “Ливерпуль” билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Демак, инглиз клуби яна бир йилдан кейин яна бир муҳим юлдузини бепул йўқотиш хавфига дуч келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Милан” аввалроқ ПСЖ ҳужумчиси Гонсалу Рамушни ўз тарихидаги энг қиммат трансфер сифатида расман ўз сафига қўшиб олган эди.

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!