"Arsenal" - "Liverpul": Matnli translyatsiya

  • 3 aprel, 2021, 23:56
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Futbol
CHERY AUTO

Assalomu alaykum, muxtaram futbol ixlosmandlari! Angliya Premer-ligasi 30-turidan o‘rin olgan "Arsenal" - "Liverpul" uchrashuvi matnli translyatsiya ko‘rinishida e’tiboringizga havola etiladi. Uni sizlar bilan Javohir Azimov kuzatib boradi.

Tecno

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+3'

    Ҳисоб ўзгариши мумкин эди! Аммо Маненинг яқин масофадан берган зарбасини Лено қайтарди.

  • 90+1'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Габриэль огоҳлантирилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    "Канонирлар"нинг бурчак зарбаси хавфли чиқди. Бироқ вазият голга олиб бормади.

  • 85'

    Озан Кабак ўз ўрнини Рис Уильямсга бўшатиб берди.

  • 82'

    ГООООООООООООООООООООООООЛ! "Ливерпуль" ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

    Салаҳнинг узатмасини Мане шеригига тўхтатиб берди. Қулай имкониятдан Жота унумли фойдаланди.

  • 80'

    Бугун "Арсенал"нинг "Ливерпуль"га кучи етмаяпти. Бошқа изоҳга ҳожат йўқ, назаримизда.

  • 78'

    Шунингдек, мезбонлар сафида Обамеянг ўрнига Мартинелли ўйинга қўшилди.

  • 77'

    Роберто Фирмино ўз ўрнини Жоржиньо Вейналдумга бўшатиб берди.

  • 75'

    Салаҳнинг бу сафарши уринишига бироз аниқлик етишмади.

  • 73'

    Диогу Жота бугун анча фаол. Жота бу сафар сариқ карточка олди.

  • 71'

    Лондонликлар қанча ҳаракат қилмасин, меҳмонлар рақибга ўйин бермаяпти.

  • 68'

    ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Ливерпуль" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Соло юриш амалга оширган Муҳаммад Салаҳ тўпни Ленонинг оёқлари орасидан ўтказиб, дарвозага киритди.

  • 66'

    Голдан руҳланган Клопп шогирдлари олдинга ўтишда давом этмоқда.

  • 64'

    ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Ҳозиргина майдонга тушган Жота Трентнинг узатмасини боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

  • 61'

    Клопп нималар қилмоқда? Ҳимоячи Робертсон ўрнига ҳужумчи Жота ўйинга ташланди.

  • 58'

    Дани Себальос ўз ўрнини Муҳаммад Эл-Ненига бўшатиб берди.

  • 55'

    Ўйин мерсисайдликларнинг устунлиги остида давом этмоқда

  • 52'

    Салаҳнинг уринишини рақиб ҳимоячилар зарарсизлантирди.

  • 49'

    Себальос рақибига нисбатан қоида бузди. Меҳмонлар стандарт вазиятга эга бўлди

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Тирни ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Седрик Соареш майдонга тушди.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Киран Тирнига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 42'

    Трентнинг жарима майдонига оширган тўпига жамоадошларидан ҳеч ким ета олмади.

  • 41'

    Обамеянг шеригига тўпни қолдирди. Аммо унга Ляказеттдан аввал рақиб футболчиси етиб келди.

  • 39'

    Мерсисайдликлар стандарт вазиятдан наф чиқара олмади. "Арсенал" қарши ҳужум билан жазолашига бир баҳя қолди.

  • 37'

    "Ливерпуль" футболчилари босим уюштиришда давом этмоқда.

  • 35'

    Жэймс Мильнернинг зарбаси ноаниқ кетди. Яна бир қулай имконият қўлдан кетди.

  • 33'

    Пепенинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 30'

    Роберто Фирминонинг узоқ масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 28'

    Жарима майдони ичида Салаҳ тўпни ўзига бўйсундира олмади.

  • 26'

    Садио Маненинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Лено ушлаб олди.

  • 24'

    "Ливерпуль"нинг навбатдаги ҳужуми ҳам жарима майдони остонасида тўхтатилди.

  • 22'

    Ляказеттнинг юзига Филипс тирсаги билан зарба бериб юборди. Французга тиббий ёрдам керак.

  • 20'

    Клопп шогирдлари бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 18'

    Мерсисайдликлар тартибли ҳимояланаётган "Арсенал" мудофаасини буза олмаяпти.

  • 16'

    Ўйин майдон марказига кечмоқда. Тўп майдон марказида турибди.

  • 14'

    Фабиньонинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 13'

    Александр Арнольднинг узатмасига шериклари ета олмади.

  • 11'

    Мильнернинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 10'

    Дастлабки ўн дақиқалик анча сокин тарзда ўтди. Жамоалардан фаоллик кутиб қоламиз.

  • 8'

    "Канонирлар" прессинг уюштирмоқда. Бу рақибни хато қилишга мажбур қиляпти.

  • 6'

    Назорат мерсисайдликлар томонга ўтди.

  • 4'

    Жарима майдони ичида Фирмино тўп йўқотди.

  • 3'

    Лондонликлар илк дақиқалардан тўпни назорат қилмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!