Ҳамюртимиз билан жанг қилган IBF чемпиони MVP лигаси билан шартнома имзолади
Аёллар боксида юқори даражада ҳаракат қилиб келаётган, енгил вазнда амалдаги IBF чемпиони Элиф Нур Турҳан (14-0, 8 КО) MVP лигаси билан шартнома имзолади.
"Умид қиламанки, Matchroom Boxing ва MVP ўртасидаги ҳамкорлик туфайли, аёллар бокси тез орада яна-да ривожланади. Мен ушбу ажойиб келишувнинг бир қисми бўлганимдан жуда хурсандман", - деди туркиялик.
Маълумот учун, Элиф Турҳан ҳаваскор боксда ҳамюртимиз Дилфуза Бековага қарши жанг ўтказган ва унда вакиламиз ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонганди.

Fikrlar