Клублар Фабрицио Романога бойкот эълон қиляпти
Тарқалаётган маълумотларга қараганда, клублар таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг сўровларига жавоб бермай, ундан келаётган қўнғироқларни кўрганда телефонни кўтармасликни бошлашган.
Айрим клублар уни анъанавий журналистдан кўра “безовта қилувчи инфлюенсер” сифатида қабул қилмоқда ва унинг нозик трансфер музокараларини ёритиш услубидан тобора кўпроқ норози бўлмоқда.
Норозилар орасида “Ньюкасл Юнайтед” ҳам тилга олиняпти. Matc Corner нашрининг Daily Mail журналистларига таяниб хабар беришича, клуб Романонинг маълумотларни тақдим этиш услубидан тобора кўпроқ жаҳли чиқмоқда.
Қўшимча қилиш жоизки, Романо келишув расман эълон қилинишидан бевосита олдин ҳам ўзининг машҳур “Here we go” ибораси билан трансфер ҳақида хабар бериши одат тусига кирган.

Fikrlar