“Манчестер Сити” юлдузи Саудияга кетадиган бўлди
“Манчестер Сити”нинг нидерландиялик ярим ҳимоячиси Тижани Рейндерс яқин вақт ичида Саудия Арабистонининг “Ал-Қодисия” клубига ўтиши мумкин.
Бу ҳақда The Athletic нашри журналистлари хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, “Ал-Қодисия”нинг асосий эътибори ҳозир янги мавсумдаги биринчи ўйинга қаратилган бўлса-да, Рейндерс бўйича келишув яқин кунларда якунланиши мумкин.
Шу билан бирга, ярим ҳимоячига “Ноттингем Форест” раҳбариятининг қизиқиши ҳам сақланиб қолмоқда.
Таъкидланишича, “ўрмончилар”дан Эллиот Андерсон сотиб олинганидан кейин Рейндерснинг “Манчестер Сити”даги келажаги ноаниқ бўлиб қолган.
“Шаҳарликлар” Рейндерсни атиги бир йил олдин ўз сафига қўшиб олган эди. У ўтган мавсумда барча мусобақаларда 47 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига етти марта гол урди ва саккизта голли узатмани амалга оширди.

Fikrlar