“Yangi Husanov” Yevropaning besh klubidan birini tanlashi kerak!

  • 16.07.2026 00:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Futbol
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўз иқтидори ва салоҳиятини намойиш қила олган Беҳруз Каримов бир неча хориж клублари нишонига тушди.

18 ёшли қанот ҳимоячисига айни пайтда Россия Премьер-лигасининг энг қудратли уч клуби – ЦСКА, “Зенит” ва “Краснодар” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ экспертларнинг таъкидлашича, иқтидорли футболчи Франциянинг “Ланс” ва Англиянинг “Челси” клублари скаутларини ўзига қаратгани вазиятга жиддий таъсир ўтказади.

Беҳруз Каримовни “янги Ҳусанов”, деб аташаётганини бир неча омиллари билан боғлашмоқда. Йўқ, Каримовнинг унинг ўйин услуби “Манчестер Сити” юлдузи Абдуқодир Ҳусановникига ўхшамайди. Бироқ трансфер модели Абдуқодирнинг топ-клубга  йўлини такрорлаши мумкин.

Бу йўл қуйидагича схемага эга:

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси → эрта профессионал дебют → миллий терма жамоа → жаҳон миқёсидаги халқаро турнир → Европа скаутлари эътибори.

Беҳруз Каримов қисқа фурсатда бу йўлни босиб ўтди. Энди Европанинг топ-клубларига йўл очадиган мақбул жамоани танлаш керак. Абдуқодир Ҳусанов тажрибасида бу Беларуснинг “Энергетик БГУ” жамоаси ва Франциянинг “Ланс” клуби бўлган.

Каримов Ҳусановдан фарқли равишда пост-совет ҳудудини четлаб ўтиши мумкин. У ўзини кўрсатиш учун Беларусь, Россия ёки шу даражадаги мамлакатлар лигасида ўйнашига ҳожат йўқ.

Шу боис, айрим экспертлар Каримовга харидорлар орасида “Ланс”нинг борлигига алоҳида эътибор қаратмоқда. Франциянинг аксарият клублари каби “Ланс” ҳам ёш истеъдодларни ривожлантириб, қисқа фурсатда уларни топ-клубларга трансфер қилишни яхши йўлга қўйган. Ҳусанов бунга ёққол мисол бўла олади.

Аслида Беҳруз Каримов мундиалда қатнашиш имконидан маҳрум бўлиши ҳам мумкин эди.  У баҳорда оёқ панжаси суягини синдириб олган эди. Бироқ ҳимоячи қисқа муддат ичида тикланишга муваффақ бўлди ва турнирда иштирок этди.

Жаҳон чемпионатида Беҳруз Колумбияга қарши ўйинда муваффақиятли ҳаракат қилди, шунингдек Португалияга қарши баҳсда тўлиқ 90 дақиқа майдонда бўлиб, Криштиану Роналдуга қарши ўйнади.

Хўш, нега скаутлар айнан Каримовга эътибор қаратди?

Марказий ҳимоячилар ҳар доим талаб юқори бўлган позиция ҳисобланади, аммо замонавий футболда энг кам учрайдиган ресурслардан бири – юқори даражадаги ўнг қанот ҳимоячисидир.

Бугунги футболда ўнг ҳимоячиси фақат ҳимояланмайди. У ҳужум бошлайди, марказ томон интилади, прессингда иштирок этади, қанотда бўш зоналар ҳосил қилади ва учинчи ҳужумчи вазифасини ҳам бажаради.

Шу сабабли трансфер бозорда сифатли ўнг ҳимоячиларнинг нархи баланд. Ҳозир Трент Александер-Арнольд, Ашраф Ҳакими ва Жереми Фримпонг каби юлдузлар айнан шу тарзда ўйнайди. Улар классик ҳимоячи эмас, балки ярим ҳимоячи ва ҳужумчи функцияларини ҳам бажаради.

Каримовга қизиқиш пайдо бўлиши айнан шу глобал тенденция билан боғлиқ экани айтилмоқда. Бироқ, ҳозирча трансфер бўйича расмий ҳаракатлар амалга оширилгани йўқ. “Сурҳон” клуби футболчисининг келажак фаолияти қандай кечишини вақт кўрсатади.

Ҳусанов синган оёқ билан майдонга тушганини тан олди

Ҳусановга япон гўзаллари ошиқ бўлди!

Ҳусанов мундиалдан хушхабар олди!

Майдонда очиқ жиноят бўлди. Ўзбекистонлик ҳакам бошқарган учрашувни танқид қилишди

Ўзбекистон терма жамоаси ўйини катта рекорд ўрнатди 

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!