Ҳусанов масаласида сабр қилинг!

  • 28 ноября, 00:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўтган йилги инқироздан кейин “Манчестер Сити” 2025 йилги иккита трансферлар бозори вақтида таркибида жиддий ўзгаришларни амалга оширди. 20 январь куни жамоага Абдуқодир Ҳусановнинг олиб келиниши билан бошланган авлодлар алмашинуви жараёни ҳали охирига етгани йўқ.

Tecno

“Манчестер Сити” тарихидаги афсонавий ҳимоячилардан бири Дэнни Миллс ёш ўйинчилар Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейснинг “Этихад” стадионида юлдузли онлари келишига ишонишини таъкидлади.

“Манчестер Сити” фаолиятини ёритиб келаётган нуфузли манба – cityxtra.co.uk сайти ўқувчилари эътиборига машҳур футболчининг жамоа ҳақидаги фикрларини тақдим этди.

- Манчестерликларнинг ҳимоя чизиғи кейинги пайтда муҳокамаларнинг доимий мавзусига айланиб қолди. Чунки клуб узоқ истиқболни қаратилган режаларни амалга ошириш жараёнда замон талабларига мос ривожланиш йўлини қидиришга алоҳида эътибор қаратмоқла.

Жамоада янги талантлар пайдо бўлди. Витор Рейс айни пайтда “Жирона”да ижарада ўйнаяпти ва унга 2026 йилга мўлжалланган таркибда асосий вазифаларни бажаришга номзод сифатида қаратиляпти.  Клубга январда келган Абдуқодир Ҳусанов эса, Хосеп Гвардиола қураётган янги жамоага янги қирраларни олиб кирди.

“Манчестер Сити”нинг собиқ ҳимоячиси Дэнни Миллс “шаҳарликлар” ривожлантираётган янги эрада ҳозирги тажрибали ўйинчилар ўрнини ёш истеъдодлар эгаллашини таъкидлаяпти. Хусусан, аввалги мавсумларда Хосеп Гвардиола алоҳида қадрлаган Натан Аке энди жамоа учун долзарб аҳамиятга эга эмас.

- “Манчестер Сити”да икки-учта позицияда жуда яхши ўйнай оладиган ижрочилар кўп. Уларга “сен чап қанот ҳимоячисисан ёки ярим ҳимоянинг  фақат чап қанотида ўйна”,  - деб бўлмайди. Фақатгина Родрига “сен таянч ярим ҳимоячисисан”, Эрлинг Холандга эса “сен ҳужумчисисан”, дейиш мумкин холос. Қолганларнинг бари серқирра ўйинчилар, - дейди Дэнни Миллс.

Дэнни Миллсдан “Этиҳад”даги фаолиятини яқинда бошлаган ҳамда Хосеп Гвардиола жамоасида асосий таркибдан жой олиш ва ўрнини мустаҳкамлаш учун курашаётган  Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейс ҳақидаги фикрларини ҳам сўрашди.

- Мен ҳар доим ҳимоя чизиғида тажрибага асосланишни ёқлаганман. Ҳимоянинг энг юқори чўққиси ҳақида гапирганда Рио Фердинанд, Неманья Видич, Жон Терри, Рикардо Карвалью, Венсан Компанини эсга оламан. Ҳатто Яя Туре ҳам майдонга тушиб, ҳимоя марказида ўйнар оларди.

Тажриба бу позицияда ўйнаш учун талаб этиладиган энг муҳим нарса. Масалан, Виржил ван Дейкни олайдик, айримлар уни мавсумни бўш ўтказаётганини айтяпти, бироқ бу унинг узоқ давом этиб келаётган муваффақиятли фаолиятидаги кичкина камчиликлардир.

Жамоамизда икки марказий ҳимоячининг тажрибаси – муваффақият калитидир. Жон Стоунзга қаранг, ўйини йилдан йилга кучаймоқда. Ҳар қандай буюк клублар ишни зўр ҳимоя чизиғини ташкил қилишдан бошлайди. Ҳамма гол уриш кераклигини айтади, лекин ғолиб чиқиш учун лигада энг зўр ҳимояга эга бўлиш шарт.

Ҳужумчи ўнта учрашувдан тўққизтасида ёки тўрттасида зўр ўйнаши мумкин, уларда бундан эркинлик бор. Аммо ҳимоячи ва таянч ярим ҳимоячи бу баҳсларнинг камида еттитасида юқори савияда ўйнаши талаб этилади.  Айнан мана шу талаблар янги ўйинчиларга қийинчилик туғдиради. Бу ҳолат қайси лигада ва қандай жамоада ўйнашдан қатъи назар ёш ўйинчилар қанчалар зўр бўлмасин, барибир оғирлик қилади, - деди Дэнни Миллс.

Экспертнинг гапларидан келиб чиқиб, Хосеп Гвардиоланинг узоқ муддатли инфратузилмаси Жон Стоунз каби тажрибали ўйинчилар билан бирга Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейс каби замонавий янги авлод ҳимоячиларининг салоҳиятини уйғунлаштиришга қаратилади.

Ҳусанов ҳали энг юқори чўққига чиққани йўқ ва секин-аста “Сити”да кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиб боради. Йил бошидан Абдуқодир ҳам, Витор Рейс ҳам узоқ истиқбол учун танланган лойиҳалар экани айтилганди. Дэнни Миллс ҳам  клубнинг бу ғоясини қўллаб-қувватлаб, ҳар икки ёш ҳимоячи шошма-шошарликда эмас, балки изчил ривожланиб бораётганини эътироф этди, - деб ёзмоқда  cityxtra.co.uk журналисти Фредди Пай.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусановни Франциянинг “Ланс” клубидан 40 миллион еврога трансфер қилган эди. “Шаҳарликлар” бразилиялик Витор Рейсни олиш учун эса, январда “Палмейрас”га 37 миллион евро тўлаган эди.

“Зенит” Ўрунов трансферига қандай муносабат билдирди?

Аламли мағлубиятдан кейин Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Ўзбек тўпурари легионерга айланишни рад этди

Шомуродов “ёндиряпти”: Бу гал Онананинг дарвозасини “тешиб” қўйди!

Ким кучли? Ҳусановни қозоқ футболчиси билан таққослашди

Шомуродов жамоани якка ўзи елкасида кўтариб келяпти...

Яна қанча гол керак? Шомуродов энди ҳақиқий тўпурарлигини исботлаяпти...

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию