Аламли мағлубиятдан кейин Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

  • 26 ноябрь, 07:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Европа Чемпионлар лигаси умумий босқич бешинчи турида “Манчестер Сити” ўз мухлислари кўз ўнгида Германиянинг “Байер” жамоасини қабул қилиб, кутилмаганда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Tecno

Меҳмонларнинг голларига Алеханро Гримальдо ва Патрик Шик муаллифлик қилди.

Эътиборли жиҳати, Хосеп Гвардиола бу гал Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни яна бошланғич таркибда майдонга туширди ва энг яхши ўйинчилардан бири бўлди. Ҳусанов бу баҳсда ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилиши билан ажралиб турибди.

Гарчи манчестерликлар ҳужумкор ўйин намойиш қилишга интилган ва учрашувда устунлик қилган бўлса-да, мағлубиятдан қутила олмади.

Англия футболини ёритиб келаётган нуфузли манбалардан бири – esteemedkompany.com сайти “Манчестер Сити” футболчилари ҳаракатлариниқ уйидагича баҳолади.

Жеймс Траффорд — 5/10

Голларга таъсир қила олмади, дарвозабон сифатидаги ўйини ҳам энг яхшиси эмасди. Иккинчи таймда Жон Стоунзга ноаниқ пас  берагни катта хатога айланиши мумкин эди. Оптимал ўйин кўрсата олмади.

Абдуқодир Ҳусанов — 6/10

Ўйинни яхши бошлади, қанот ҳимоячиси сифатида ҳужумкорликка эътибор қаратди.  Захирага олингунга қадар “Сити”нинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди.

Жон Стоунз — 6/10

Тўпни аъло даражада назорат қилди ва бир неча марта ўткир паслар билан “Байер” ҳимоясини ёрди. Бироқ голларга қаршилик қила олмади.

Натан Аке — 6/10

Ҳимояда ўз вазифасини муаммосиз бажаришга уринди. Бироқ иккинчи гол урилган вазиятда Патрик Шикка ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади.

Райан Айт-Нури — 4/10

Жазоирлик футболчи биринчи таймда чап қанот ҳимоясида анчагина қийналди. “Байер” ҳисобни очган вазиятда нотўғри позиция танлади. Бир неча ой ўйнамагани билиниб қолди.

Рико Льюис — 4/10

Ярим ҳимояда ўз ўйинини кўрсата олмади ва танаффусдан захирага олинди.

Нико — 5/10

Майдон марказини ушлаб туришга ҳаракат қилди. Бироқ юқори даражада ўйнай олмади. Жамоадошларига кутилган ёрдамни бера олмади. “Байер” ўйинчилари ундан осон ўтиб кетди.

Тижани Рейндерс — 5/10

Унда вазиятлар бўлди, лекин фойдаланилмади. Жуда қулай вазиятларни ҳам бой берди. Ўзини ишончли ҳис қилиши учун унга албатта гол керак.

Оскар Бобб — 4,5/10

Бир марта яхши вазият яратди, лекин ҳал қилувчи ҳаракат етишмади. Ишончсиз ўйин туфайли биринчи бўлимдан кейин алмаштирилди.

Савиньо — 4,5/10

Бразилиялик ўйинчи таҳлил қилиш қийин футболчилардан. Унда ёрқин лаҳзалар бор, лекин кўпинча ўйини кутилган даражадан паст бўлади. Бу унинг яхши томонларига ҳам соя солди. Яхшилайдиган жиҳатлари кўп.

 Умар Мармуш — 5/10

Мармушга ачинасан — у кўп ишлади, аммо бугунги ўйинга жиддий таъсир кўрсата олмади.

Фил Фоден — 6/10

Майдонга тушиши билан жамоанинг ҳужумкорлиги ошди. Бироқ бу амалда ҳеч қандай фойда бергани йўқ.

Жереми Доку — 6,5/10

Майдонга тушиши билан чап қанотдан хавф сола бошлади. Бир неча вазият яратди ва, албатта, “Сити”нинг энг хавфли вингери бўлиб қолди.

Нико О’Райли — 6/10

Чап ҳимояда ўз ишини бажарди ва иккинчи таймда ҳужумда фаоллик кўрсатди.

Эрлинг Холанд — 6/10

У майдонга тушиши билан “Манчестер Сити” кучайди. Бир неча марта гол уриш имконияти бўлди, аммо тўп дарвозага кирмади.

Райан Черки — 6/10

Захирадан ўйинга қўшилганидан кейин ҳужумнинг сўнгги қисмида бир неча яхши вазиятлар яратди.

Энди “Манчестер Сити” Чемпионлар лигаси умумий гуруҳидаги кейинги ўйинни 10 декабрь куни ўта кучли рақиб – “Реал Мадрид”га қарши ўтказади. Учрашув Испания пойтахтида бўлади.

Ўзбек тўпурари легионерга айланишни рад этди

Шомуродов “ёндиряпти”: Бу гал Онананинг дарвозасини “тешиб” қўйди!

Ким кучли? Ҳусановни қозоқ футболчиси билан таққослашди

Шомуродов жамоани якка ўзи елкасида кўтариб келяпти...

Яна қанча гол керак? Шомуродов энди ҳақиқий тўпурарлигини исботлаяпти...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!