“Зенит” Ўрунов трансферига қандай муносабат билдирди?

  • 27 ноябрь, 07:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Остон Ўруновга Россия Премьер-лигасининг бир неча клублари, хусусан, кўп карра чемпион “Зенит” қизиқаётгани ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.

Tecno

Манбаларга кўра, Ўруновнинг Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ёрқин ўйинлари уни трансфер бозорига таъсир ўтказа бошлади. Айниқса, ноябрь ойида Бирлашган Араб Амирликларида жаҳон чемпионатининг тўрт иштирокчиси ўртасида ўтказилган Al-Ain Cup 2025 халқаро турнирида Остоннинг Миср терма жамоасига қарши ўйини мухлису мутахассислар эътиборини қозонди.

Ўша баҳсда иккита тўп киритган 24 ёшли ўйинчига Италиянинг “Ювентус” жамоаси қизиқиш билдиргани transfermarkt порталида ҳам қайд этилди.

Мана энди Ўрунов бир неча клублар трансфер нишонида экани ҳақида маълумотлар кўпаймоқда. Бу масалага “Зенит” клуби муносабат ҳам маълум бўлди. Бу масалага  euro-football нашри журналистлари  ойдинлик киритди.

- Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби “Спартак Москва”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Остон Ўруновга қизиқиш билдираётгани йўқ. Биздаги маълумотларга қараганда, бу клуб қишки трансферлар ойнаси даврида марказий ярим ҳимоячи қидиряпти. Танлов имтиёзи асосан жанубий америкалик ва маҳаллий ўйинчиларга қаратилади, - дейилади euro-football нашри хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов Эрон чемпионатига йўл олишдан аввал Россия Премьер-лигасидаги мураккаб даврни бошдан кечирди. “Пахтакор” тарбиялаган футболчи Ўзбекистон Суперлигасида “Навбаҳор” ва “Локомотив”даги муваффақиятли ўйинларидан кейин 2020 йилнинг бошида Россия чемпионати вакили “Уфа” сафига кўчиб ўтганди.

Ушбу жамоада ярим мавсум тўп тепиб, юқори салоҳиятини намойиш қилган легионеримизга Премьер-лиганинг барча етакчи клублари оғиз солди. Айрим сабабларга кўра, Остон “Спартак” вариантини танлади. Тақдир тақозоси билан бу танлов зато бўлиб чиқди.

“Спартак”да маҳорати қадрланмаган футболчимиз кейинчалик “Уфа” ва “Урал”да тўп тепиб, юқори даражага кўтарила олмади. 2023 йилнинг  бошида Ўзбекистонга қайтган Остон бир мавсум “Навбаҳор”да ўйнади ва кейин Эроннинг энг қудратли клуби “Персеполис”га кўчиб ўтди.

Айни пайтда “Персеполис” раҳбарияти Остон Ўруновни қўйиб юборишга тайёр эмас. Клуб хўжайинлари 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин легионернинг трансфер суммаси янада кўтарилишига умид қилмоқда.

Форс клуби билан 2027 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга Ўруновнинг бугунги кундаги трансфер суммаси  икки миллион еврони ташкил қилади.

Остон Ўрунов “Навбаҳор” сафида икки маротаба Ўзбекистон чемпионати бронза медали совриндори, “Локомотив” таркибида эса, кумуш медаль эгаси ҳисобланади. Шунингдек, “Персеполис” таркибида Эрон чемпиони бўлган.

Ҳужумкор футболчимиз Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида халқаро миқёсда 39 та учрашувда иштирок этиб, бу ўйинларда Мальдив ороллари, Камерун, Тожикистон, Вьетнам, Эрон, Гонконг, Туркманистон, Қирғизистон ва Миср терма жамоалари дарвозасига жами 10 та тўп киритган.

Аламли мағлубиятдан кейин Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Ўзбек тўпурари легионерга айланишни рад этди

Шомуродов “ёндиряпти”: Бу гал Онананинг дарвозасини “тешиб” қўйди!

Ким кучли? Ҳусановни қозоқ футболчиси билан таққослашди

Шомуродов жамоани якка ўзи елкасида кўтариб келяпти...

Яна қанча гол керак? Шомуродов энди ҳақиқий тўпурарлигини исботлаяпти...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!