Ўзбек тўпурари легионерга айланишни рад этди

  • 25 ноябрь, 08:17
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон терма жамоаси ва “Насаф” клуби ҳужумчиси Ҳусаин Норчаев фаолиятини Қозоғистон Премьер-лигасида давом эттириш имкониятидан фойдаланмасликка қарор қилди.

Tecno

Бир неча манбалар 23 ёшли ўзбек тўпурарига Қозоғистон чемпионатининг бир қатор клубларидан чорлов бўлаётгани ҳақида маълумотлар чиқараётган эди.

Хусусан,  Қозоғистон спортида инсайдер хабарларга ихтисослашган “Тотальный футбол KZ” телеграм канали  маълумоти асосида таниқли журналист Александр Троицкий Норчаевга келаси мавсум УЕФА Конференциялар лигасида иштирок этадиган “Елимай”дан қизиқиш бўлаётганини ёзганди.

Кейинчалик маълум бўлишича, “Насаф”даги ўйинлари билан кўзга ташланган Норчаевга Чимкентнинг “Ордабаси” жамоасидан ҳам чақирув бўлган. Бу масалага журналист Элдор Аманбаев ойдинлик киритди.

- Истеъдодли ўзбек ҳужумчиси Ҳусаин Норчаев “Ордабаси” билан музокаралар олиб борилаётгани ҳақидаги маълумотларни рад этди.

Аввалроқ, оммавий ахборот воситаларида Қозоғистон клублари, хусусан, чимкентликлар  томонидан бу ўйинчига қизиқиш бўлаётгани тўғрисида хабарлар эълон қилинган эди.

Ўзбекистон терма жамоаси форварди айни пайтда фаолиятини Қозоғистонда давом эттириш вариантларини кўриб чиқмаётганини маълум қилди, - деб ёзди Элдор Аманбаев телеграммдаги “AmanVIBE” каналида.   

2002 йилда туғилган Ҳусаин Норчаев “Насаф” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2020 йили Қарши шаҳри клубининг асосий таркибига қабул қилинган футболчи жамоада уч йил ўйнаганидан кейин, 2023 йилнинг бошида Россиянинг “Алания” клубига кўчиб ўтган эди.

Норчаевнинг легионер сифатидаги фаолияти муваффақиятли чиқмади. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, “Алания” клуби мураббийлар штаби ёш футболчига етарли даражада эътибор қаратмади ва бунинг оқибатида ҳамюртимиз ўйин амалиётисиз қолиб кетди.

Ҳусаин 2024 йилнинг бошида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига ижарага берилди. Водий клубида бир йил ўйнаган Норчаев жорий йилнинг февраль ойида эркин агент мақомида қадрдон клуби “Насаф”га қайтиб келди.

Жорий мавсум иқтидорли ҳужумчи барча турнирларда 36 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 17 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига иккита голли пас берди. Норчаев Ўзбекистон миллий терма жамоасида учта ўйинда майдонга тушган, Малайзия терма жамоасига гол уриб, яна иккита ассист қайд этган.

Шомуродов “ёндиряпти”: Бу гал Онананинг дарвозасини “тешиб” қўйди!

Ким кучли? Ҳусановни қозоқ футболчиси билан таққослашди

Шомуродов жамоани якка ўзи елкасида кўтариб келяпти...

Яна қанча гол керак? Шомуродов энди ҳақиқий тўпурарлигини исботлаяпти...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!