Украина футбол раҳбарига қарши уруш очган Шевченкога Ўзбекистон терма жамоаси бошқаруви таклиф этилганмиди?

Бир неча кун аввал Aндрей Шевченко ўз штаби билан катта матбуот анжуманини ташкил этди. Журналистлар билан суҳбатда истеъфоси, нега футбол раҳбарлари унга ЖЧ саралашини ишониб топширмагани ва бошқа кўплаб саволларга жавоб бериб ўтди.

1 август санасида Европа чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Украина термаси бош мураббийи постни топширганини эълон қилди. Унинг нима важдан контрактини яна узайтирмагани кўпчиликни ҳайрон қолдиргани рост. Деярли барча, уни УФА(Украина Футбол Aссоциацияси)дан жуда катта маош сўрагани тахмин қилган эди.

Шева кутилмаганда қарталарни очиб ташлади. Мутахассис федерациядан янги шартнома таклиф этишини кутган, бироқ маош борасида гап-сўз бўлмаган. Буни пресс-конференцияда иштирок этган унинг юристи ҳам тасдиқлади. Собиқ футболчи шунчаки Европа чемпионатидан сўнг, у билан ҳеч ким алоқага чиқмаганини айтиб ўтди. 2016 йилдан бери маоши ўзгармай келаётганига қарамай, Шева шу сумма эвазига яна 4 йил жамоани бошқаришга тайёр бўлсада, ассоциациядан садо чиқмаган.

Келинг, матбуот анжуманида Шевченко билдирган фикрларга эътибор қаратамиз:

"Европа чемпионати якунлангач, штабим билан биргаликда шартномани узайтиришга қарор қилдик. Киевга қайтгач, футболимиз раҳбари - Павелко билан учрашдим. Унга бошлаган ишимизни давом эттирмоқчи эканлигимни билдирдим. У эса, бу масалада кейинроқ суҳбат қурмоқчи эканлигини айтди. Мен таътилга чиқдим. Европа чемпионати финалида яна учрашиб қолдик. Янги шартнома борасида сўз очмади.

30 июлда шартномам якунланди. Буни ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилдим. Бу терма жамоа постини ташлаб кетдим, дегани эмас. Нима учун бугун сизларни  йиғдим? Термамизни Европа чемпионатидаги муваффақиятли иштирокига ҳисса қўшган барчани бир вақтда бир ерда жам бўлишини истадим. Бу ишни амалга оширган барчанинг сўнгги сўзни айтишга ҳаққи бор",-деб собиқ футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Football.ua" нашри.

i34jgi3j4gij34g

Aгар Шеванинг сўзларига ишонадиган бўлсак, раҳбарият уни шунчаки "ахлат қутига ғижимланган қоғозни ирғитгандек" "ўйиндан" чиқариб юборган бўлиб чиқмоқда. Катта эҳтимол билан, Aндрей Украинада фаолият олиб бориш истагида бўлган. Ўзи ҳақидаги турли хил миш-мишларга дош бера олмагач, мутахассис очиқчасига ҳаммасини айтиб ташлади.

Энди катта саҳнага чиқиш навбати Aндрей Павелкога! Унинг сўзлари Шевченко тақдим этган версияни тасдиқлаши ёки уни тўлиқ рад этиши талаб этилади. 3-вариант йўқ. Қандай йўл тутса ҳам, яхшигина босим остида қолиб кетиши турган гап. Украина матбуотида аллақачон у ҳақида кескин танқидий мақолалар эълон қилина бошланди. Боз устига, рақиби - Украинада ундан анча таниқли! Халқ меҳри ва ишончи юқори бўлган шахсга қарши медиа оламдаги уруш Павелкога катта талофат етказиб бўлди.

Aфсуски, машҳурликнинг ўзи баъзан камлик қилади. Украина матбуоти берган маълумотларга қараганда, Ўзбекистон терма жамоасидан келиб тушган таклиф  оғзаки бўлган. Федерация раҳбарлари Шевченко билан музокаралар ўтказишдан кўра, Сречко Катанец вариантини маъқул кўрган. "Милан"да Стефано Пиоли муваффақиятли иш олиб бормоқда. Демак, у ерда ҳам "нон" йўқ. Шундай экан, Aндрей Шевченко мураббийлик фаолиятини камтарроқ жамоалардан бирида давом эттирса, ҳайрон бўлиб юрманг!

Я . У

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар