100 миллионлик истеъдод грандлар нишонида турибди

Кейинги ёзда англиянинг бир неча гранд клублари яна бир ёш истеъдод учун кураш олиб боради. Гап Деклан Райс ҳақида кетмоқда.

22 ёшли футболчига МЮ ва "Сити" қизиқа бошлади. Aввалроқ, Райс "Челси"га ўтишга жуда яқин келган, бироқ"аристократлар" Лукаку трансфери боис уни сотиб ола олмаган эди. Ҳозирда "Вест Хем" шарафини ҳимоя қилаётган инглиз ҳавбеки асли "Челси" тарбияланувчиси ҳисобланади.

Лондон клуби Деклан учун 100 миллион евро талаб қилмоқда ва бу маблағ аксарият даъвогар жамоалар учун кўплик қилиши мумкин. Яқиндагина катта трансферларни амалга оширган "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Сити" шунингдек, "Ливерпуль" унинг учун асосий номзод бўлиб турибди.

Маълумот учун, 22 ёшли Райс "болғачилар" сафида 2017 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. Катта эҳтимол билан, бу унинг "Вест Хем"даги сўнгги мавсуми бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!