2 та футболчи қишда

"Арсенал" ярим ҳимоячилари - Энсли Мэйтленд-Найлз ва Муҳаммад Эл-Ненни жамоадан кетмоқчи.

The Sun нашри тарқатган хабарга қараганда, ҳар иккала футболчи ҳам етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётганидан норози ва шу сабабли, улар қишки трансферлар даврида бошқа жамоага ўтмоқчи. Ўз навбатида "канонирлар" бош мураббийи Микель Артета эса уларнинг иккаласини ҳам таркибда сақлаб қолишни хоҳламоқда.

29 ёшли мисрлик Эл-Неннининг “Арсенал” билан шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. 24 ёшли англиялик Мэйтленд-Найлзнинг келишуви 2023 йилга қадар имзоланган.

Эл-Ненни жорий мавсум АПЛда бор йўғи 1 та ўйинда майдонга тушди. Мэйтленд-Найлз бу мавсум премьер-лигада ҳозирча 5 та учрашувда иштирок этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)