Асосий мазмунга ўтиш

2031 йилги Осиё кубоги мезбонлигига 6 номзод бор!

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

2031 йилги турнир учун ариза топшириш жараёни ўтган йилда якунланган бўлиб, қитъа бўйлаб катта қизиқиш уйғотган эди

Куала-Лумпур шаҳрида ўтган ОФКнинг 35-Конгрессида ОФК Президенти Шайх Салман бин Иброҳим Ал-Халифа томонидан илгари сурилган таклифга мувофиқ, 2031 ва 2035 йилги ОФК Осиё Кубоги мезбонларини битта Конгрессда тасдиқлаш имконияти кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар берди.

Шу билан бирга, ОФК Осиё Кубоги 2035 мусобақасини ўтказиш истагини билдирган аъзо ассоциациялардан аризаларни қабул қилиш жараёни якунланди. Маълум қилинишича, 2031 йилги турнир учун ариза топшириш жараёни ўтган йилда якунланган бўлиб, қитъа бўйлаб катта қизиқиш уйғотган эди.

ОФК Президентининг ташаббусига мувофиқ, 2035 йилги мусобақа мезбонлиги учун ариза топшириш таклифлари аъзо ассоциацияларга 2025 йил 27 август куни юборилди ва аризаларни қабул қилиш муддати 2025 йил 31 декабрда ёпилди.

Қуйидаги давлатлар ОФК Осиё Кубоги 2031 мезбонлиги учун расмий номзод сифатида қолмоқда:

ОФК Осиё Кубоги 2031 мезбонлигига номзодлар:

Австралия
Ҳиндистон
Индонезия
Корея Республикаси
Кувайт
Қўшма ариза: Ўзбекистон, Қирғиз Республикаси ва Тожикистон 

Шунингдек, қуйидаги аъзо ассоциациялар ОФК Осиё Кубоги 2035 мусобақасини ўтказишга расман қизиқиш билдирган:

ОФК Осиё Кубоги 2035 мезбонлигига даъвогарлар:
Австралия
Япония
Корея Республикаси
Кувайт

Эндиликда ОФК номзод аъзо ассоциациялар билан биргаликда белгиланган тартиб, муддатлар ва баҳолаш жараёнларига мувофиқ зарур ҳужжатларни топшириш бўйича иш олиб боради.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ