4, 5, 16 - "Пахтакор"нинг бугунги ўйинидан олдинги рақамлар. Бу нимани англатади?

10 апрель куни тунда "Пахтакор" Бурайдада "Ал-Таъавун" жамоаси билан ОЧЛ доирасида майдонга тушади. Тошкентликлар матбуот хизмати учрашув олдидан маълумотларни тақдим этди.

Саудия Арабистони клубларига қарши Осиё клублар мусобақаларида "шерлар" 25 баҳсда майдонга тушган ("Ал-Ҳилол" билан 2020 йилги баҳслар натижаси бекор қилингани сабабли бу рўйхатга киритилмаган - 1:2 ва 0:0). Уларда 4 ғалаба, 5 дуранг ва 16 мағлубият кузатилган. Рақиблар дарвозалари 19 бор ишғол қилиниб, 50 марта тўп ўтказиб юборилган. Жами 6 рақибга қарши тўқнашувлар кузатилган. "Пахтакор" ўзбек клублари орасида Саудия Арабистонида зафар қучган ягона жамоа саналади. "Ал-Таъавун" билан "Пахтакор" тўқнаш келмаган.

Саудия Арабистони клубларига қарши қайд этилган натижалар билан танишинг:
Ал-Аҳли - 2:1, 0:3, 1:0, 1:2
Ал-Иттифоқ - 2:1, 1:0, 0:2
Ал-Иттиҳод - 0:3, 0:1, 1:1, 0:4, 0:4, 1:2
Ал-Наср - 2:2, 0:4
Ал-Ҳилол - 0:2, 0:2, 1:1, 0:2, 2:2, 1:4
Ал-Шабаб - 1:3, 1:2, 2:2, 0:2

photo_2022-04-09_16-08-05

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Alisher Kamalov
10/04/2022 14:36
Бугунам 4:0 га ейди
Baxil Alihuja
09/04/2022 18:12
Уят! факат шармандаси чиккан экан-ку? Ростдан хам хеч бир узбек жамоаси бу даражада шарманда булмаган!!!