7 та гол урилган драматик ўйинда

УЕФА Европа лигаси “G” гуруҳининг 1-турида “Бетис” ўз майдонида “Селтик”ни қабул қилди.

“Estadio Benito Villamarin” ўйингоҳида кечган баҳс голларга бой бўлди. Шу куни дарвозаларга нақд 7 та гол киритилди. Якунда 4:3 ҳисобида мезбонларнинг қўли баланд келди. “Бетис” сафида голларни Хуан Миранда (32'), Хуанми (35', 53') ва Борха Иглесиас (51'), “Селтик” таркибида эса Альбиан Айети (15'), Йосип Юранович (27') ва Энтони Рэлстон (87') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)