А Серия.

Италия А Серияси 4-тур доирасидаги "Верона" – "Рома" баҳси якунланди. Мазкур учрашувда майдон эгалари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 36-дақиқасида "бўрилар" сардори Лоренцо чиройли гол уриб, ҳисобни очди. Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади. Иккинчи таймни "Верона" тезкор гол билан бошлади. 49-дақиқада Барак ҳисобни тенглаштирди.

Баҳснинг 54-дақиқада Капрари мезбонларни олдинга олиб чиқди. 4 дақиқа ўтиб, Пеллегрининг узатмасидан сўнг Илич ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 

Беллашувнинг 63-дақиқасида Фараони супер гол уриб, яна жамоасини олдинга олиб чиқди. Шу ҳисоб, учрашув сўнггига қадар ўзгармай қолди. 

Легионеримиз Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, 66-дақиқада Михитарянга ўз ўрнини бўшатиб берди. 

Верона

  • Антонин Барак 49'
  • Джанлука Капрари 54'
  • Давиде Фараони 63'

А Серия 4-тур

19/09/2021, 21:00

3
:
2
Тугади

Рома

  • Лоренцо Пеллегрини 36'
  • Иван Илич 58' (автогол)

Стадион: Stadio M. A. Bentegodi 10148 томошабин

Бош ҳакам: Fabio Maresca

45'
90'

  • 90+5'

    Баҳс якунланди. "Верона" иродали ғалабага эришди. "Рома" эса мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди

  • 90+3'

    Эл- Шааравининг зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди

  • 90'

    Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди

  • 86'

    Катта тезликда олдинга бораётган Перес йиқитилди

  • 85'

    "Рома" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди

  • 83'

    Мартин Онгла сариқ карточка олди

  • 79'

    Манчининг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

  • 78'

    "Рома"да яна ўзгариш: Рик Карсдорп  ва Рикардо Калафьор ўйиндан олинди. Смоллинг ҳамда Майорал қўшилди

  • 77'

    "Верона" ҳимояланмоқда ва ўз омадини қарши ҳужумда излаб кўрмоқчи

  • 71'

    Капрарининг ерлатиб йўллаган аниқ зарбасини Патрисиу майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 70'

    Каляфиори  рақиб футболчисининг либосидан ушлаб қолди ва фол қайд этилди

  • 65'

    Переснинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди

  • 63'

    "Рома" сафида 3та ўзгариш бўлади. Шомуродов, Верету ва Заньоло майдонни тарк этди. Улар ўрнига Эл-Шаарави, Михитарян ҳамда Перес туширилди

  • 62'

    ГООООООЛ! Фараонииии супер гол уриб жамоасини яна олдинга олиб чиқди. "Верона" сардорининг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб кириб кетди

  • 60'

    Шомуродов рақиб футболчисин йиқитди

  • 57'

    ГОООООООООЛ! Ҳисоб тенглашди. Пеллегринингинг узатмасини "Верона" футболчиси ўз дарвозасига жойлаб қўйди. Иличдан автогол 

  • 53'

    ГОООООЛ! Капрари майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

  • 51'

    Антонин Барак ҳакам томонидан огоҳлантирилди

  • 48'

    ГОООООООЛ! Антонио Барак ҳисобни тенглаштирди. Рикошетлан сўнг Патрисиу тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Барак дарвозага жойлаб қўйди

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Рома" ғалаба қозонмоқда

  • 45+1'

    Пеллегрининг жарима майдони ичига узатган тўпини ҳимоячи бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 44'

    Капрари ва Кристанте тортишиб қолди. Ҳакам эса уларни олдига чақириб тушунтириш ишлари олиб борди

  • 40'

    Ёмғир долга айлайнди. Ҳакам ўйинни тўхтатиши мумкин

  • 36'

    ГООООООООЛ! "Рома" учрашувда ҳисобни очди. Карстонинг узатмасиданк ейин Пеллегриин супер гол уришга эришди

  • 33'

    Жованни Симеоне ҳужумда фол ишлатди

  • 31'

    Марко Фараони огоҳлантирилди

  • 30'

    Пеллегрининг стандартдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди

  • 27'

    Лазовичда яхши имконият бўлганди, бироқ унинг зарбаси дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди, Патрисиу ҳам барчасини назорат қилиб турганди

  • 22'

    Антонин Барак узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди

  • 19'

    Заньолонинг бурчак тўпидан узатган паси ҳеч кимга тегмай майдондан чиқиб кетди

  • 17'

    Верету огоҳлантирилди

  • 16'

    Брайан Кристанте баланд сакраб бош билан зарба йўллади, бироз ноаниқ чиқди

  • 13'

    Шомуродов тўпни АБрахамга узатди. Тэмми тўпни ўзига мослаштира олмади ва йўқотди. Элдорда зарба бериг варианти ҳам бор эди

  • 11'

    Шомуродовнинг хаволатиб йўллаган узатмасини дарвозабон ушлаб олди

  • 8'

    Верету ўзига келиб олди. Ўйин давом эттирилади

  • 7'

    Жордан Веретуга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 6'

    Жованни Симеоненинг зарбаси дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 4'

    Заньоло жарима майдони ичида шерикларини топа олмади. Унинг узатмаси ноаниқ чиқди

  • 2'

    Баҳсдаги дастлабки ҳужумни майдон эгалари амалга оширди. Лазович чапроқдан йўллаган зарбасини Патрисиу ушлаб олди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари икки жамоалар ҳам майдонга чиқиб келишмоқда

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sattorov Xayriddin
19/09/2021 23:22
Exxx eldor

Минбар

Барча блоглар