А Серия. "Ювентус" Турин дербисида аранг ғалаба қозонди

Бундан бироз аввал Италия А Сериясининг 7-туридан ўрин олган “Торино” ҳамда “Ювентус” жамоалари баҳси якунланди.

Турин дербисида 0:1 ҳисобида “кекса синьора”нинг қўли баланд келди. Ўйиндаги ягона голни Мануэль Локателли (86') киритди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Ювентус” ўз ҳисобидаги очколар сонини 11 тага етказиб олди. Массимилиано Аллегри шогирдлари А Серия мусобақа жадвалида 8-ўринда боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!