А Серияда "Наполи"ни ютадиган жамоа топилмаяпти

Италия А Серияси 12-туридан ўрин олган баҳсда "Наполи" "Верона" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Шу тариқа, неаполликларнинг мағлубиятсиз ўйинлар серияси 21тага етди. Охирги марта "адзуррилар"  7 апрель куни сафарда "Ювентус"га мағлуб бўлганди. 

Лучано Спалетти шогирдлари 12-турдан сўнг 10та ғалаба ва 2 дуранг қайд этган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Наполи"ни олдинда "Интер"га қарши ўйин кутмоқда. Баҳс 21 ноябрь куни Миланда бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!