Абдулрашид Садуллаев 5 карра жаҳон чемпиони!

Осло шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. Навбатдаги кунда эркин кураш баҳслари якунланиб, аёллар кураши беллашувлари старт олди.

Кутилганидек, -97 кг вазн тоифасидаги финал россиялик Абдулрашид Садуллаев ва америкалик Кайл Снайдер ўртасида кечди. Садуллаевнинг устунлигида кечган баҳс унинг 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва бешинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Навбатдаги куннинг ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

Эркин кураш, -70 кг:
1. Магомедмурод Гаджиев (Польша)
2. Эрназар Акматалиев (Қирғизистон)
3. Евгений Жербаев (Россия спорт курашлари федерацияси)
3. Зураби Якобишвили (Грузия)

-97 кг:
1. Абдулрашид Садуллаев (Россия спорт курашлари федерацияси)
2. Кайл Снайдер (АҚШ)
3. Маҳамед Закариев (Украина)
3. Можтаба Голеиж (Эрон)

Аёллар кураши, -55 кг:
1. Цугуми Сакураи (Япония)
2. Нина Хеммер (Германия)
3. Олександра Хоменец (Украина)
3. Женна Беркет (АҚШ)

-62 кг:
1. Айсулу Тинибекова (Қирғизистон)
2. Кайла Миракл (АҚШ)
3. Нонока Озаки (Япония)
3. Энхбатин Гантуя (Мўғулистон)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)