Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Африка Миллатлар кубоги. Маненинг қўшимча дақиқалардаги голи Сенегалга ғалаба келтирди

Javokhir Azimov
Изоҳлар: 0

Гуруҳда Гвинея ва Малави терма жамоалари ҳам ўрин олган.

Африка Миллатлар кубоги дастлабки туридан ўрин олган Сенегал ва Зимбабве терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 90+7-дақиқада сенегалликлар етакчиси Садио Мане томонидан киритилди. "Ливерпуль" юлдузи 11 метрлик нуқтадан зарба беришда адашмади.

Шу тариқа, Сенегал "B" квартети пешқадамлигини қўлга олди. Гуруҳда Гвинея ва Малави терма жамоалари ҳам ўрин олган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ