Афсус, “Барса”га Месси билан ўйнаш учун келгандим

“Барселона” ҳужумчиси Серхио Агуэро Каталония суперклубига дўсти Лионель Месси билан бирга ўйнаш учун келганини яширмади.

- Кўп футболчилар “Барселона”да ўйнашни истайди. Лекин мен бу ерга Лионель Месси билан бирга ўйнаш ниятида келган эдим.  Унинг кетгани мени шокка туширди. Бунга ишонгим келмайди. Леонинг кетиши аниқ бўлган куни уни қўллаб-қувватлаш учун олдига бордим. Унинг аҳволини кўриб, бироз чалғитишга ҳаракат қилдим, - дейди Серхио Агуэро.

“Манчестер Сити” тарихида энг зўр тўпурар бўлган Агуэро ёзда эркин агент сифатида “Барселона”ни танлаган эди. Бироқ, аргентиналик юлдуз ўз ҳамюрти билан “Барса” учун бирорта учрашув ўтказа олмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар