АГМК Қосимов билан шартномани узайтирди

АГМК жамоаси янги мавсум олдидан селекция ишларини жадаллик билан олиб бормоқда. Шунингдек, клуб таркибдаги шартномаси тугаган футболчилар билан ўртадаги битимни узайтириш борасида музокараларга киришган.

Клуб 2019 йили жамоага келган ярим ҳимоячи Миржамол Қосимов билан ўртадаги шартномани 2 йилга узайтирди. Миржамол Қосимов 2023 йилги мавсум якунига қадар АГМК жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Қосимов ўтган мавсум 22та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уриб, 3та голга ассистентлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!