Агуэро фаолиятини давом эттира олмаслигидан қўрқмоқда

"Барселона" ҳужумчиси Серхио Агуэро юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли ўзининг профессионал келажаги борасида қайғурмоқда. 

Кеча Каталония клуби матбуот хизмати форвард камида 3 ойни ўтказиб юборишини маълум қилган эди. 

"Diario Sport" хабарига кўра, Агуэро профессионал фаолиятини давом эттира олмаслигидан қўрқмоқда. У узоқ вақт сафдан чиққанидан тушкунликка тушган. Сўнгги икки ойдан бери Мадридда яшаётган онаси ва укаси Серхиони қўллаб-қувватлаш учун Барселонага кўчиб келди. 

Маълумот ўрнида, 33 ёшли голеадор октябрь ойи охирида дебют қилганди. У Ла Лигада 4 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар