Агуэро учун футбол тугади

“Барселона” ҳужумчиси Серхио Агуэро юрак билан боғлиқ муаммолар туфайли футболчилик фаолиятини тугатиши кутилмоқда.

Аргентиналик ҳужумчи Испания чемпионатида “Алавес” билан бўлган ўйинда такихардия туфайли ўзини нохуш ҳис қилган ва захирага олинганди.

Дастлабки текширувлар фтболчи бир неча ой даволаниб, майдонга қайтиши мумкилигини кўрсатганди.

Бироқ,  чуқурлаштирилган текширувлар футболчининг юрагидаги муаммо кутилганидан анча жиддийлигини аниқлади. Шифокорлар Агуэрони бошқа майдонга қайта олмаслик эҳтимоли катталигидан огоҳлантирди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар