Акбар Жўраев ва Руслан Нурудинов жаҳон чемпионати медалларини ютиб олган баҳслардан фотогалерея

Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.

Бугун мусобақа доирасида -109 кг вазн тоифасида баҳслар ўтказилд.

Ҳозиргина якунига етган баҳсда икки атлетимиз миллионлаб юртдошларимизни хушнуд этиб, медаллар шодасини тақдим этишди.

Даст кўтариш машқида Акбар - олтин, Руслан бронза медалини қўлга киритган бўлса, арманистонлик Мартиросян кумуш медалга сазовор бўлди. Силтаб кўтариш машқида медаллар учун яна ўша уч спортчи курашди.

Силтаб кўтаришда ҳам арманистонлик Симон Мартиросянга "нон" қолдиришмади. Токио Олимпиадаси чемпиони Акбар Жўраев даст, силтаб кўтариш ва икки курашда ҳам олтин медалларни ўзиники қилди.

Тажрибали Руслан Нурудинов эса 236 кг тошни силтаб кўтариб, Симонга кумуш медаль ҳам қолдирилмади. Кетма-кет икки Олимпиадада бўлгани каби, Мартиросян яна бизникилардан кейин.

Қуйида энг сара суратларни томоша қилишингиз мумкин:

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар