Аламли мағлубиятдан кейин "Рома" дарҳол янги футболчи сотиб олмоқчи

"Рома" салбий натижалардан кейин янги трансферни амалга оширмоқчи.

Италия ОАВ хабарига кўра, римликлар "Порту" ярим ҳимоячиси Сержиу Оливейрани сотиб оладиган бўлди. Футболчи мавсум сўнгига қадар ижарада ҳаракат қилади.

Бунинг эвазига "бўрилар" 1 миллион евро тўлайди. Агар трансфер амалга ошса, Оливейра "Рома"га 13,5 миллион еврога тушади.

Жорий мавсум Сержиу 24 учрашувда майдонга тушиб, 5 гол ва 1 ассист муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!