Александр Хомяков: "Характер ва сабр эвазига гол урдик"
Суперлига 6-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Қизилқум" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.
- Доимгидек босимли ўйин ўтказдик ва кўп куч йўқотдик. Рақиб бугун зўр ўйин кўрсатди, кўп ҳолларда устунлик қилди. Характер ва сабр эвазига гол урдик. Иккинчи бўлимда кўпроқ ҳимояландик ва қарши ҳужумларни кутдик.
Бу ўйинга руҳий тайёр бўлишимиз жуда муҳим рол ўйнади. Термиздаги омадсиз баҳсдан сўнг ўз мухлисларимиз қаршисида ютмасак бўлмасди. Омадсиз серия ҳадеб давом этишини ҳеч ким хоҳламайди. Эҳтиросларга бой футбол кўрдик, яккакурашлар кўп бўлди. Йигитларга раҳмат, мухлисларимизни ғалаба билан табриклаб, олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз.
Фикрлар