“Сити” Гвардиолани ўрнига келадиган мураббий билан келишувга эришди
Италиялик мутахассис Энцо Мареска “Манчестер Сити” бош мураббийлигига асосий номзодга айланди. “Шаҳарликлар” жорий мавсум якунида Хосеп Гвардиоланинг эҳтимолий кетишига тайёргарлик кўрмоқда.
Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Манба маълумотига кўра, айни пайтда Мареска ва “Манчестер Сити” ўртасидаги музокаралар ижобий руҳда давом этмоқда.
Мареска 2022–2023 йилларда “Манчестер Сити”да Хосеп Гвардиола ёрдамчиси сифатида ишлаган.
Италиялик мутахассис жорий йил январь ойида “Челси” бош мураббийлигидан бўшатилганидан кейин ҳозиргача ишсиз юрибди.

Фикрлар