“Реал”да мавсумдаги омадсизлик учун айбдорлар топилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Реал Мадрид” раҳбарияти жорий мавсумда жамоанинг деярли барча вакилларидан норози. Бу ҳақда журналист Хосе Феликс Диас маълум қилди.

Манбага кўра, мадридликлар жамоадаги футболчиларнинг майдондаги муносабати қониқарли бўлмагани, мураббийлар эса нотўғри қарорлар қабул қилгани таъкидланмоқда. Айнан шу омиллар сабаб “Реал” жорий мавсумни совринларсиз якунлаши мумкин.

Шунингдек, клуб раҳбарияти ҳакамлик қарорлари ҳам кўп ҳолатларда жамоа зарарига ишлаганини таъкидламоқда. Бу эса натижаларга жиддий таъсир ўтказган.

Маълумотларга кўра, ёзда “қаймоқранглилар” янги бош мураббий тайинлашни ва таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!