Асрор Алиқулов: "Ўйлайманки, ғалабага хос ўйнамаганлигимиз учун дуранг юз берди"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Про-лиганинг 5-турида “Шўртан” ўз майдонида “Яйпан” жамоасини қабул қилди. Қизиқарли ўтган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида қатнашиб, саволларга жавоб берди.

- Ўйинга тайёргарлик жараёнида рақибни ўргандик. “Яйпан” таркибида футзалчилар ҳам бор. Техник қобиляти яхши, яхши қарорлар қилишади, тўп билан ишлашни билишади. Тезкор гол ўтказиб юбордик. Ўйинга киришишимиз оғир бўлди. Ҳа, ҳисобни тенглаштирдик, кейин олдинга чиқиб олдик. Олдинги учрашув сингари яна стандарт ҳолат ва яна гол ўтказиб юбордик. Ғалабани қўлдан чиқардик. Охиригача имкониятлар яратишга ҳаракат қилдик. Афсус, вазиятлардан фойдалана олмадик ва очко йўқотдик. Кейинги учрашувда мухлислар олдида ўзимизни оқлашимиз керак.

- “Шўртан” барча голларни асосан стандартлардан ўтказиб юборяпти. Бу масалага қандай қарайсиз?

- Иккита ўтказиб юборилган голда зарба ижросини айтиш мумкин. Лекин масофа узоқроқ эди. Дарвозабон кўрмай қолди ёки зарбага тайёр эмаслиги...Яна бир ўтказиб юборилган гол стандарт ҳолатдан бўлди. Футболчиларни кичик сониялардаги сусткашлиги бўлди. Стандарт ҳолат ҳамма вақт сергакликни талаб қилади. Бу томонлама уқтиряпмиз. Айниқса, камроқ жарима зарбалари ишлашини айтяпмиз. Кўряпсизлар, бу вазиятлар бизга қимматга тушяпти.

- Олдинги ўйинларга қараганда, “Шўртан” бу сафар тўпни ўзида кўпроқ сақлаб турди ва хатолар камроқ бўлди. “Яйпан” очиқроқ ўйнагани учун “Шўртан” тўпни кўпроқ ўзида ушлаб турдими?

- Рақиб босим, прессинг қилди. Лекин биз чиқиб кетишга ҳаракат қилдик. Барибир оддий ҳолатларда тўпни йўқотдик. Футболчилардан тезкорликни, тўп билан тез фикрлашни тушунтиряпмиз. Кўп жамоалар ёш. Биз ҳужумга чиққан пайтларда кўп ҳолатларда ўзимизни нотўғри пасларимиз орқали ҳужумларимизни зарбагача етказа олмадик. Йигитларга таҳлил қилиб кўрсатяпмиз. Сифат томонлама бироз ўсганлигимиз ҳали қўйилган мақсад учун кам. Айниқса, бизга ёқмаётганлиги шуки, бу футболчиларни майдондаги ҳаракатланиши. Ҳозирча бу жиҳат бўйича яна анча ишлашимиз керак.

- “Шўртан” 8-дақиқада тўп ўтказиб юборди. Шундан сўнг нимани ўзгартиришга мажбур бўлдингиз? Умуман, сиз берган топшириқлар бажарилганини ҳис қилдингизми?

- Йўқ. “Яйпан” босим қилишини кутдик. Шу боис узун паслар камроқ, тўпни қайси ҳимоячи қабул қилган пайтда қанақа қилиб ҳужумга чиқишимиз, барибир бу ерда техник хато ва сусткашликдан гол ўтказдик. Кейинчалик бироз тикладик, дейиш мумкин. Лекин, барибир футболчилар машғулотларда айтилган кўрсатмаларни бажара олишмади ва жуда ёмон ҳаракатланишди. Шу боис кўп тўп йўқотиш ва кўп ҳолатларда нотўғри қарорлар. Натижада биринчи бўлимда кўп куч йўқотдик. Биринчи бўлимнинг ўрта қисмида “Яйпан” тўп билан муомалада биздан яхшироқ кўринди. Иккинчи бўлимда тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилдик. Олиб қўйдик ва бирга-бир ҳолат ҳам юз берди, гол ура олмадик. Натижада учрашув охирида гол ўтказиб юбордик.

- Сизнингча, натижа ўйинга мосми?

- Хоҳишга келадиган бўлсак, жамоа 2:1 ҳисобида мағлубиятга учраб туриб ҳам ўйин услубини ўзгартирмади. Барибир босим орқали ўзимиздаги хатолар эвазига вазиятлар яратишди. Ўзимиз ҳам шу ҳолатга йўл қўйиб бердик. Ўйлайманки, ғалабага хос ўйнамаганлигимиз учун дуранг юз берди.

- Рақиб футболчилари ҳақидаги маълумотлар ҳам етарлича ўрганилмаган, деб ўйлайсизми?

- Маълумот томонлама уларни босимини билардик. 7-, 77-рақамдаги футболчилари олдин футзал ўйнаганлиги ҳақида ахборот бор эди. Шунинг учун улар тўп билан яхши муомала қилади. Бизнинг босимдан чиқиб кетишди. Футболчиларнинг айримларини техник қобилятини биз кўра билмадик, десам тўғри бўлади. Рақибни 10-рақамли футболчиси ва яна айримларини тўп билан ишлашини таҳсинга лойиқ десак тўғри бўлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!