Америка кубоги. Бразилия дастлабки финалчига айланди

Бундан бироз аввал Америка кубогининг ярим финалидан ўрин олган Бразилия ҳамда Перу терма жамоалари баҳси якунланди.

Лукас Пакета томонидан киритилган ягона гол бразилияликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Шу тариқа Тите шогирдлари мусобақанинг дастлабки финалчисига айланди.

Энди Бразилия ҳал қилувчи ўйинда Аргентина ва Колумбия терма жамоалари жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Бразилия – Перу - 1:0

Гол: 1:0 – 35 Лукас Пакета.

Бразилия: Эдерсон, Маркиньос, Лоди (Милитао, 85), Тиаго Силва, Данило, Каземиро, Лукас Пакета (Дуглас Луис, 90), Фред (Фабиньо, 85), Эвертон (Эвертон Рибейро, 70), Неймар, Ришарлисон (Винисиус Жуниор, 85).

Перу: Гальесе, Корсо (Лора, 75), Сантамария, Рамос (Гарсия, 46), Кальенс, Пенья, Йотун, Тапия (Тавара, 89), Куэва (Орменьо, 81), Трауко (Лопес, 46), Лападула.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!