Ана холос! Ҳарри Кейн “Ньюкасл”да ўйнайди

Британиянинг The Mirror нашри хабар беришича, Англия терма жамоасининг энг зўр ҳужумчиси Ҳарри Кейн учун курашда “Челси” ҳам, “Манчестер Сити” ҳам “Ньюкасл”га бас келолмайдиган бўлди.

Саудия Арабистони инвесторлари қўлига ўтганидан кейин қудратли клубга айланиб бораётган “Ньюкасл” жамоа таркибини бир неча юлдуз даражасидаги футболчилар билан кучайтиришни мақсад қилган ва ўз ниятини амалга ошириш учун пул аямайди.

Маълумотларга қараганда, саудияликлар Ҳарри Кейнни олиш учун “Тоттенхэм”га катта сумма беришга тайёр. Бу масалада томонлар ўзаро келишиб олса бўлгани. “Қарғалар” ҳозирнинг ўзида 29 ёшли ҳужумчи учун 150 миллион фунт беришга тайёр. Улар керак бўлса, бу суммани 200 миллион фунтгача кўтаришга тайёрлиги айтиляпти.

Мутахассислар "Тоттенхэм" бундай катта маблағдан воз кеча олмаслигини таъкидламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)