Анчелотти 800 талик довондан ошди

"Реал" Мадрид клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Европанинг кучли бешлик чемпионатларида ўзининг юбилей учрашувини ўтказди.

Аниқроғи, Ла Лиганинг 5-туридан ўрин олган "Валенсия"га (2:1) қарши ўйин 62 ёшли италиялик мутахассис учун мураббийлик фаолиятидаги кучли бешлик чемпионатларида ўтказган юбилей 800-ўйин бўлди. У Испаниядан ташқари Италии, Англия, Германия ва Франция чемпионатларида ҳам ишлаган.

Анчелотти мураббийлик фаолияти давомида "Милан" (283), "Ювентус" (84), "Реал" (81), "Челси" (76), "Парма" (68), "Эвертон" (58), ПСЖ (57), "Наполи" (53) ва "Бавария" (40) клубларини бошқарган.

"Реал" 5 та турдан сўнг Ла Лига мусобақа жадвалида 13 очко жамғарган ҳолда 1-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)