Анчелотти “Реал”га кўп гол урадиган ҳужумчини чақирди

“Реал”ни янги мавсумга тайёрлаётган Карло Анчелотти “Эвертон”даги шогирди Ришарлисонга қўнғироқ қилди.

Италиялик мутахассис бразилиялик футболчини “қироллик клуби”га кўчиб ўтишга ундамоқда.

Айни пайтда Ришарлисон Америка кубогида иштирок этаётгани боис мадридликлар расмий таклиф юборгани йўқ. Бироқ футболчи Европага қайтиши билан музокаралар бошланиши кутилмоқда.

24 ёшли ҳужумчи “Эвертон”да 2018 йилдан бери тўп тепмоқда. У шу кунга қадар 119 учрашув ўтказиб, жами 42 гол уришга муваффақ бўлган.

Ришарлисоннинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади. Бироқ, бу ҳужумчини 55 миллион евро эвазига қўлга киритишнинг имкони бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар