Англия клуби Саудияга ўйинчи жўнатадиган бўлди
Кейинги йилларда катта сармоя киритилишига қарамай, Англия Премьер-лигасининг ўртамиёна жамоаси мақомидан юқорилай олмаётган “Ньюкасл” ўз футболчисини Саудия Арабистонига юборишга тайёргарлик кўрмоқда.
Teamtalk нашрининг ёзишича, жамоанинг бразилиялик легионери Жоэлинтонга Саудия Арабистони Профессионал лигасининг бир неча клублари жиддиқ қизиқиш билдирмоқда. Бу трансфер январь ойидаёқ амалга ошиши мумкин.
29 ёшли бразилиялик футболчи 2019 йил ёзидан буён “қарғалар” сафида тўп суриб келмоқда. Жоэлинтон билан “Ньюкасл” ўртасидаги амалдаги шартнома 2028 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Жорий мавсумда у АПЛда у 14 та ўйин ўтказиб, учта сариқ карточка олган.
Фикрлар