Англияга футболдан четда юрган дарвозабон келади

Кутилганидан анча паст даражада ўйнаётган “Арсенал” қишки ва ёзги трансферлар вақтида таркибини янгилашни режалаштирмоқда.

“Канонирлар” дарвозабон масаласи камерунлик Андре Онанани трансфер қилиш орқали ҳал этмоқчи. “Аякс” посбони йил бошида допинг тестдан ўта олмаган эди. 25 ёшли дарвозабонга тўққиз ойлик  дисквалификация қўлланилган ва келаётган ноябрь ойигача майдонга туша  олмайди.

Андре Онананинг амстердамликлар билан ҳамкорлиги мавсум охирида якунланади. Томонлар ҳали янги битим борасида келишгани йўқ. Шу боис, лондонликлар футболчини келаси ёз эркин агент сифатида жамоага олиб келмоқчи.

Андре Онана допинг можаросигача бир неча йилдан бери “Аякс”нинг асосий дарвозабони вазифасини бажариб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!