Анри пулларини хайрия ишларига сарфлайди

L’Equipe нашри тарқатган хабарга қараганда, Тьерри Анри Бельгия терма жамоаси мураббийлар штабини тарк этгач, бу ерда ишлаб топган барча пулларини хайрия ишларига сарфлайди.

Анри Бельгия терма жамоасида жорий йилнинг май ойидан бошлаб фаолият юритиб келаётган эди. У бош мураббий Роберто Мартинесга 2016-2018 йилларда ҳам ассистентлик қилган.

Роберто Мартинес бошчилигидаги Бельгия терма жамоаси 1/8 финалда Италияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди.

Бундан аввалроқ Бельгия қироллик футбол ассоциацияси раҳбари Питер Боссарт терма жамоа бош мураббийи Роберто Мартинес истеъфога чиқарилмаслигини маълум қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!