АПЛ. "Арсенал" сўнгги дақиқаларда камбэк амалга ошириб, ғалабани илиб кетди

Англия Премьер-лигасининг 6-турида Микель Артета бошқарувидаги "Арсенал" сафарда "Ньюкасл Юнайтед" билан куч синашди ва 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришди. 
 
Дастлаб, беллашувнинг 34-дақиқасида Ник Вольтемаде Райя дарвозасини ишғол қлиб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 84-дақиқасида эса захирадан майдонга тушган Микель Мерино ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг олтинчиси ўтиб бораётганда Габриэл Магальяйнс бурчакдан узатилган тўпни боши билан зарба йўллаб, гол урди. Бу орқали "канонирлар" камбэк амалга ошириб, муҳим учрашувда 3 очкони қўлга киритди. 

  • Англия - Премьер-лига
  • Обычный сезон
20.png

Ньюкасл Юнайтед

  • Nick Woltemade 34'
Тугаган
1 : 2

28.09.2025 20:30

19.png

Арсенал

  • Gabriel Magalhães 90'
  • Mikel Merino 84'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!