АПЛ грандлари 23 ёшли француз учун рақобат олиб бормоқда

Англия премьер-лигасининг бир қатор гранд клублари “Лион” ярим ҳимоячиси Уссем Ауарнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

23 ёшли франциялик футболчини «Манчестер Юнайтед», «Арсенал», «Ливерпуль» ва «Тоттенхэм» клублари ўз сафида кўришни истамоқда. Бу ҳақда ESPN хабар тарқатди.

Мерсисайдликлар Ауарни анча вақтдан буён кузатиб келади. “Ливерпуль” уни ПСЖга ўтган Жоржиньо Вейналдум ўрнига муносиб номзод деб ҳисобламоқда.

Манкунианликлар эса Ауарни бошқа бир франциялик ярим ҳимоячи Поль Погбага ўринбосар сифатида қарамоқда.

Аммо “Тоттенхэм” ва “Арсенал”нинг бу борадаги эътибори МЮ ва «Ливерпуль»никидан анча жиддий деб баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар