Арбелоа “Реал” сардори билан гаплашмаяпти
Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа моҳир ҳимоячиси Даниэль Карвахаль билан деярли мулоқот қилмаяпти. Бу ҳақида El Chiringuito нашри хабар бермоқда.
Жароҳатдан тикланиб олган “Реал” сардори ўзини ўйнашга тайёр деб ҳисоблайди, бироқ бош мураббий нега уни захирада қолдираётганини футболчига тушунтирмаяпти.
Аввалроқ матбуотда Карвахаль ўйин олдидан бўладиган чигалёзди машғулотларида ҳам иштирок этмаётгани ҳақида маълумот чиққан эди.
Ҳимоячи 2013 йилдан буён “Реал” сафида ўйнаб келмоқда. Шу вақт мобайнида у барча турнирларда 436 та ўйинда иштирок этиб, 14 та гол урган ва 65 та голли узатма берган.
Жорий мавсумда футболчи 10 та ўйин ўтказиб, самарали ҳаракатлар билан ажралиб тура олмади.
“Қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 30 июнь куни тугайди ган Карвахални Transfermarkt портали экспертлари 7 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар